Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
НАТО Киевдаги ваколатхонасини вақтинчалик ёпди
Ваколатхона ходимлари Брюссел ва Львовга кўчирилди.
НАТО Киевдаги офисини вақтинчалик муддатга ёпди. Бу ҳақда Норвегиянинг VG канали хабар берди.
Хабарда айтилишича, ходимлар Брюссел ва Львовга кўчирилди.
"Ходимларимиз хавфсизлиги юқори ўринда туради, шу сабабли улар Львов ва Брюсселга кўчирилди. Шу тарзда НАТОнинг Украинадаги офиси ҳали ҳам фаолият кўрсатмоқда", - деб маълум қилган НАТО канал сўровига жавобан.
Аввалроқ, Буюк Британия элчихонаси Киевдан Львовга кўчирилиши айтилганди.
Россия Украинага бостириб кириши эҳтимоли боис АҚШ ўз элчихонасини Львовга кўчирган.
Канада, Австралия ва Нидерландия ҳам ўз элчихоналарини Киевдан Львовга кўчиришини эълон қилган. Германия Украина шарқидаги Днепр шаҳрида жойлашган бош консулхонасини Львовга кўчирган.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026