Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент автобусларида интервал 2-3 баробар қисқаради, ҳар иккита автобусдан бири электробус бўлади
2025 йилгача Тошкентда катта ҳажмли йўловчи ташиш ҳаракат таркиби улуши ҳозирги 47 фоиздан 75 фоизга, электробуслар улуши 49 фоизгача оширилади. Автобусларнинг ўртача оралиқ интервали 20-25 дақиқадан 5-10 дақиқага туширилади. Бу – шаҳар жамоат транспортини ривожлантириш стратегиясида белгиланган.
18 феврал куни Ўзбекистон Республикасини барқарор ривожлантириш соҳасидаги миллий мақсадлар ва вазифаларнинг 2030 йилгача бўлган даврда амалга оширилишини назорат қилиш бўйича парламент комиссиясининг мажлиси бўлиб ўтди.
Мажлисда транспорт вазири ўринбосари Абдусамад Мўминов ўтган ойда тасдиқланган Тошкент шаҳридаги жамоат транспорти тизимини 2025 йилгача ривожлантириш стратегияси ҳақида маълумот бериб ўтди.
“Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкентдаги ер усти жамоат транспорти ва метрополитен йўналишлари кесишув нуқталарида қўшимча 16 та транспорт ўтиш боғламаларини қуриш мўлжалланган. Масалан, метронинг “Туркистон”, “Пахтакор”, “Беруний”, умуман, ҳамма бекатларида мана шундай транспорт боғламаларини ташкил этишни режалаштиряпмиз.
Шаҳарнинг турли нуқталаридан пойтахт марказига кириб келаётган автотранспорт воситалари оқимини камайтириш мақсадида йўловчи оқими юқори бўлган Чилонзор, Юнусобод (“Шаҳристон”) ва Яшнобод (“Роҳат”) туманларидаги 6 та метро бекатига автотураргоҳлар ташкил этилади. Бу яқинда ишлаб чиқилган Тошкент жамоат транспорти концепциясида кўзда тутилган. Ҳисоб-китоблари қилинган.
Бунинг натижаси катта ҳажмли йўловчи ташиш ҳаракат таркиби улуши ҳозирги 47 фоиздан 75 фоизга, электробуслар улуши 49 фоизгача оширилади. Автобусларнинг ўртача тасарруф муддати 7 йилдан 3,5 йилгача камаяди. Атмосферага чиқариладиган зарарли моддалар 185 минг тоннадан 2 минг тоннагача камаяди.
Автобусларнинг ўртача оралиқ интервали 20-25 дақиқадан 5-10 дақиқага, ўртача қатнов вақти эса 53 дақиқадан 37 дақиқага ҳамда шаҳар марказига етиб бориш вақти 42 дақиқадан 30 дақиқагача қисқаради”, – деди Абдусамад Мўминов.
Сенат раиси Танзила Норбоева транспорт вазири ўринбосаридан маърузада санаб ўтилган ишлар қачон амалга оширилиши, унинг муддати, молиявий манбалари билан қизиқди.
“Чора-тадбирлар режаси тайёрланмоқда. Молиявий манбасига келадиган бўлсак, бу масалани бюджет ва тадбиркорларнинг зиммасига юклаяпмиз. Бу ерда ўзига яраша муаммоларимиз ҳам бор. Автобусларнинг нархи 5 йил ичида икки марта ошиб кетган, логистика билан боғлиқ муаммолар кузатиляпти.
Шунга қарамай, йилнинг охирида қабул қилинган иккита қарор асосида йўловчи ташувчиларнинг харажатларини қоплаш учун уларга маҳаллий бюджетдан субсидия қайтаришни бошлаймиз. Агарда шуни қўллайдиган бўлсак, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи тадбиркорлик субъектлари автобуслар харид қилишни кўпайтиришга ваъда беришган”, – дейди Абдусамад Мўминов.
Мавзуга оид
20:06 / 10.06.2026
Президент ҳузурида Ислом цивилизацияси марказининг фаолияти ва режалари кўриб чиқилди
16:55 / 09.06.2026
Бизнес-омбудсман Тошкентдаги рекламаларни бузишда қонуний йўл тутишга чақирди
10:25 / 09.06.2026
Тошкентда энг кўп аҳоли савдо соҳасида банд
11:40 / 08.06.2026