Жаҳон | 19:48 / 21.02.2022
14976
1 дақиқада ўқилади

АҚШ Россия Украинага "яқин соатларда" бостириб киришини истисно қилмади

Пентагон вакилининг сўзларига кўра, Россия исталган куни ҳужум бошлаши мумкин.

Фото: Reuters

АҚШ Россия Украинага исталган вақтда, жумладан "яқин соатларда" ҳужум қилиши мумкин деб ҳисоблайди. Бу ҳақда Пентагон вакили Жон Кирби айтди, деб хабар берди ТАСС.

"Ҳа, дарҳақиқат шундай", - деди у "ҳужум" яқин соатларда бошланиши мумкинлиги тўғрисидаги саволга жавобан.

Унинг сўзларига кўра, Россия исталган куни ҳужум бошлаши мумкин.

"Ўша кун бугун бўлиши мумкин. Биз бу содир бўлмаслигига умид қиляпмиз, шу боис барча дипломатик имкониятлардан фойдаланишни давом эттиряпмиз", - деди Кирби.

Кирбининг қўшимча қилишича, ҳали дипломатия учун вақт бор.

"Кеча президент (Жо Байден) (Владимир) Путин билан музокаралар столига ўтиришга ва тинчлик йўлини муҳокама қилишга тайёрлигини айтди", - деди Пентагон вакили.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид