Жаҳон | 22:43 / 21.02.2022
17751
1 дақиқада ўқилади
Байден миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди
Йиғилиш Украина жануби-шарқидаги вазият кескинлашгани боис чақирилган.
АҚШ президенти Жо Байден мамлакат миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини ўтказади. Бу ҳақда Оқ уй сайтида маълум қилинди.
Хабарда айтилишича, йиғилиш Украина жануби-шарқидаги вазият кескинлашгани боис чақирилган.
«Байден Украина чегараларида Россия ҳарбий кучлари оширилиши сабабли охирги воқеаларни муҳокама қилиш учун миллий хавфсизлик кенгаши йиғилишини чақирди», — дейилади Оқ уй хабарида.
Аввалроқ Пентагон вакили Жон Кирби Россия Украинага исталган вақтда, жумладан "яқин соатларда" ҳужум қилиши мумкинлигини айтганди.
21 феврал куни Россия президенти Владимир Путин Хавфсизлик кенгашининг режадан ташқари йиғилишини ўтказди.