Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳужум ҳақидаги хабарлар сабабли ойига 3 млрд долларгача йўқотаётгани маълум қилинди
Таъкидланишича, вазият шундай давом этадиган бўлса, Украинанинг йўқотишлари янада ошиши мумкин.
Фото: ТАСС
Россиянинг тажовузи ҳақидаги хабарлар сабабли Украинанинг йўқотишлари ойига 2-3 млрд долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Украина президенти офиси раҳбарининг ўринбосари Ростислав Шурма маълум қилди.
«Ҳозирги стресс вазиятида тиклаб бўлмас йўқотишларимиз ойига 2-3 млрд долларни ташкил этмоқда. Булар тўхтатиб қўйилган инвестициялар ва қўшимча инфляция, туризм соҳасидаги йўқотишлар, авиаташувларнинг камайиши кабилар. Бундан ташқари, молия бозорига нисбатан босим ўзлаштиришларни тўхтатмоқда, курсга таъсир қиляпти, бу 1,5-2 млрд доллар атрофида», - деди Шурма.
Унинг сўзларига кўра, «стресс даражаси» шундай давом этадиган бўлса, Украинанинг йўқотишлари янада ошиши мумкин.
Ғарб нашрлари ўтган йилнинг кузидан буён Россия Украинага бостириб кириши ҳақида ёзмоқда. Бундан ташқари, АҚШ президенти Жо Байден ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ҳам тажовуз юз беришини таъкидлаб келмоқда.
Аввалроқ Украина президенти Владимир Зеленский ҳужум борасида аниқ далил тақдим этишларини сўраган, ОАВни ваҳима уйғотмасликка чақирганди.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026