Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Бухоро ва Қашқадарёда пора эвазига ишга киритиб қўймоқчи бўлган шахслар қўлга олинди
Бухоро вилоятида 1 500, Қашқадарё вилоятида 4 000 АҚШ доллари эвазига фуқароларни ишга киритиб қўйишни ваъда қилган фирибгар шахслар ушланган. Бу ҳақда Бош прокуратура ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.
Маълум қилинишича, департаментнинг Бухоро шаҳар бўлими томонидан ДХХнинг вилоят бошқармаси билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро О.У. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари ёрдамида истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўлимига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ушланган.
Шунингдек, Қашқадарё вилоятида фуқаро З.Х. фуқаро И.ни алдаб, 4 000 АҚШ доллари эвазига Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган. У келишилган пулни олаётганда департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қўлга олинган.
Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Мавзуга оид
11:00 / 27.06.2026
Тиббиёт муассасаларига ишга киритиш билан боғлиқ фирибгарликлар аниқланди
16:35 / 23.06.2026
Талон-торож ва фирибгарлик учун “чиқиш эшиклари” торайди
18:38 / 19.06.2026
Ўзини Бош прокуратура ходими деб таништирган шахс миллиардлаб сўмлик фирибгарликда гумонланмоқда
15:47 / 13.06.2026