Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистоннинг тўрт ҳудудида сел хавфи эълон қилинди
Кучли ёмғирлар сабабли тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел хавфи эълон қилинди. 23-25 феврал кунлари тоғ олди ва тоғли ҳудудларда яшовчилар, дам олувчилар ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчилардан эҳтиёткорлик чораларини кўришлари сўралмоқда.
Фото: KUN.UZ
«Ўзгидромет»нинг хабар беришича, жорий йил 23-25 феврал кунлари Ўзбекистоннинг бир қатор вилоятларида кучли ёмғирлар ёғиши кутилмоқда. Шу сабабли, республиканинг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида сел келиши хавфи эълон қилинади.
Жумладан:
- Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ, Деҳқонобод, Чироқчи, Китоб, Шаҳрисабз, Қамаши, Ғузор, Косон туманларида;
- Жиззах вилоятининг Зомин, Бахмал, Ғаллаорол, Шароф Рашидов, Фориш, Янгиобод, Зафаробод туманларида;
- Сурхондарё вилоятининг Сариосиё, Узун, Олтинсой, Денов, Бойсун, Шеробод, Шўрчи, Қумқўрғон туманларида;
- Самарқанд вилоятининг Ургут, Самарқанд, Булунғур, Нуробод, Қўшработ, Каттақўрғон туманларида сел келиши хавфи эълон қилинади.

«Тоғ олди ва тоғли ҳудудларда истиқомат қилувчи фуқароларни, дам олувчиларни ҳамда тоғли ҳудудларда ҳаракатланувчи ҳайдовчиларни эҳтиёткорлик чораларини кўришларини сўраймиз», дейилади хабарда.
Мавзуга оид
20:33 / 12.02.2026
Самарқанддаги Бибихоним масжиди реставрация қилинади
10:48 / 12.02.2026
Самарқанддаги Чўпонота тепалиги Миллий координаталар тизимининг нол нуқтаси бўлди
11:40 / 11.02.2026
Кучли шамол ва сел Самарқандда талафот келтириб чиқарди
08:18 / 09.02.2026