Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми якунлари бўйича 200 миллион долларлик шартномалар имзоланди
Жорий йилнинг 21 февраль куни Теҳрон шаҳрида Ўзбекистон-Эрон бизнес-форуми бўлиб ўтди. Тадбирда Ўзбекистон делегациясига бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов, Эрон томонига эса иқтисодий масалалар бўйича вице-президент Муҳсин Ризоий Мирҳаёт бошчилик қилди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги
Тадбирда икки мамлакат иқтисодиётлари ўзаро манфаатли тарзда бир-бирини тўлдириб тургани ва бу билан тўқимачилик, кимё, фармацевтика, электротехника, биотиббиёт, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш ва қишлоқ хўжалиги каби соҳаларда ҳамкорликни янада кенгайтириш учун зарур шарт-шароитлар яратилаётганлиги таъкидланди.
Ҳозирги кунга келиб паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва қурилиш материаллари ишлаб чиқариш соҳаларида йирик лойиҳалар муваффақиятли амалга оширилди. Сўнгги 5 йил ичида эса, Ўзбекистонда Эрон капитали иштирокидаги корхоналар сони 4 баравар кўпайди.

Тадбир дастури доирасида инвестицияларни жалб қилишнинг энг истиқболли йўналишлари ҳамда устувор тармоқларда Ўзбекистоннинг инвестициявий салоҳияти ва тайёр лойиҳа таклифлари тўғрисида тақдимотлар ўтказилди.
Тадбир якунида икки мамлакат делегациялари раҳбарлари ўзаро манфаатли аниқ келишувларга эришиш мақсадида форум иштирокчиларини яқин ва самарали ҳамкорликка чақирди.
Форум якунлари бўйича Эрон ва Ўзбекистон ишбилармонлари ўртасида қиймати қарийб 200 миллион долларлик қатор инвестициявий битимлар ва савдо шартномалари имзоланди.
Тавсия этамиз
“Ўргимчак тўри”: Украина қўлидаги карталардан бирини очди
Жаҳон | 21:12 / 04.06.2025
Дунёда фақат бир мамлакат ўзини озиқ-овқат билан тўлиқ таъминлаши маълум бўлди
Жаҳон | 18:47 / 04.06.2025
Исландия собиқ президенти миллий боғга гид бўлиб ишга жойлашди
Жаҳон | 21:25 / 03.06.2025
Урушлар энди ўзгача: «Ўргимчак тўри» операцияси ҳақида
Жаҳон | 22:27 / 02.06.2025
Сўнгги янгиликлар
-
«У ақлдан озди». Трамп ва Маск тортишуви янги даражага чиқди — онлайн жанг реал вақтда давом этмоқда
Жаҳон | 02:05
-
Балида сиғими 1 литрдан кичик сув идишларни ишлаб чиқариш тақиқланди
Жаҳон | 01:03
-
Президент Кападзега қўнғироқ қилиб, футболчиларни мундиал йўлланмаси билан табриклади — видео
Спорт | 00:48
-
Қозоғистон узра номаълум объектлар. Мудофаа вазирлиги баёнот берди
Жаҳон | 00:15
Мавзуга оид

19:55 / 05.06.2025
Ғазо, Сурия ва Эрон: Яқин Шарқдаги сўнгги ўзгаришлар таҳлили

18:23 / 05.06.2025
Трамп 48 соат ичида уч етакчи билан мулоқотда муваффақиятсизликка учради – ОАВ

21:06 / 03.06.2025
Эрон уранни бойитишни тақиқлашни «қизил чизиқ» деб атади

12:50 / 31.05.2025