Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қашқадарёда 40 миллион сўм эвазига ҳокимият захирасидаги 12 сотих ерни олиб бермоқчи бўлган шахс ушланди
У ҳокимлик захирасидаги 12 сотих ерни 40 миллион сўм эвазига ҳужжатлаштириб беришини айтиб, келишилган пулдан 5 миллион сўмни олаётганда қўлга олинган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ИИБ билан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда Қарши туманида яшовчи фуқаро Х.Э. бошқа бир фуқаро У.нинг ишончига кириб, унга 40 миллион сўм эвазига Қарши туман ҳокимлиги захирасидан 12 сотих ерни ҳужжатлаштириб олиб беришни ваъда қилиб, олдиндан 5 миллион сўм олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Аввалроқ қашқадарёлик блогер фуқаролардан бирига 7 миллион сўм эвазига Чироқчи туманида маиший хизмат кўрсатиш масканлари қурилиши учун ажратилган жойдан 3 сотих ер олиб бермоқчи бўлганда қўлга олинганди.
Мавзуга оид
18:35 / 04.07.2026
Premium Pro иши: ваъдалар, сирлар ва хонавайрон бўлаётган одамлар (2-қисм)
11:31 / 02.07.2026
Германияга ишга юборишни ваъда қилган шахс ушланди
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
19:53 / 16.01.2026