Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қимматбаҳо металл ва тошлар билан ишловчи шахслар учун назорат қоидаларига ўзгартириш киритилади
Қимматбаҳо металл ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган операцияларни амалга оширувчи шахслар учун жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга қарши курашиш бўйича ички назорат қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилади.
Ҳужжат лойиҳасига кўра, қимматбаҳо металлар – ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хомашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий).
Қимматбаҳо тошлар – табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади.
Қайд этилишича, юқори мансабдор шахсларга яқин бўлган шахслар – юқори мансабдор шахсларга ижтимоий ва касбий жиҳатдан бевосита боғлиқ бўлган жисмоний шахслар.
Агар, мавжуд мижознинг жиноий фаолиятдан олинган даромадларни легаллаштиришга, терроризмни молиялаштиришга ва оммавий қирғин қуролини тарқатишни молиялаштиришга алоқаси борлиги ҳақида асослантирилган шубҳалар мавжуд бўлганида ва унга нисбатан мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга ошираётганлиги ошкор бўлиши мумкинлигини инобатга олган ҳолда мижозларни лозим даражада текшириш бўйича чоралар амалга оширмасдан махсус ваколатли давлат органига шубҳали операция ҳақида хабар юборилишига йўл қўйилади.
Бир маротабалик нақд маблағлар билан боғлиқ амалга оширилган операциялар суммаси базавий ҳисоблаш миқдорининг 600 бараваридан ошган тақдирда шубҳали операциялар деб топилади ва бундай операциялар ҳақида белгиланган тартибда махсус ваколатли давлат органига хабар қилиниши шарт.
Мавзуга оид
08:58 / 25.05.2026
Ўзбекистонда архив хизматлари устидан назорат кучайтирилади
18:00 / 06.05.2026
Қурилиш объектлари видеокамера орқали онлайн назорат қилинади
09:54 / 14.04.2026
Якка уй-жой ва кичик бинолар қурилишида хусусий назорат жорий этилади
12:29 / 26.03.2026