09:24 / 22.02.2022
1644

Сурхондарёда Ўзбекистонга олиб кирилаётган 5,5 килограмм опий тўхтатиб қолинди

Узун туманида яшовчи шахс чегарани бузиб Тожикистондан 5 килограмм 593 грамм опийни Ўзбекистонга олиб ўтаётганида ушланган.

Видеодан кадр

Давлат божхона қўмитаси ахборот хизматининг хабар беришича, ДХХ Сурхондарё вилояти бўйича бошқармаси, чегара қўшинлари ҳамда вилоят божхона бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Тадбирда Узун туманида яшовчи 1991 йилда туғилган шахс давлат чегарасини ноқонуний кесиб ўтиб, Тожикистондан 5 килограмм 593 грамм опий гиёҳвандлик моддасини мамлакатимизга олиб келган вақтида қўлга олинган.

Тезкор тадбир давом эттирилиб, Узун туманида яшовчи 1986 йилда туғилган жиноий шериги ҳамда опийнинг буюртмачиси ҳисобланган Денов туманида яшовчи 1985 ва 1990 йилда туғилган ака-укалар ушланган.

Top