Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Украина ҳақиқий декоммунизацияни хоҳлаётган бўлса, биз буни кўрсатамиз – Путин
Россия президенти Владимир Путин Донбассдаги вазият борасида россияликларга мурожаат қилди.
У мурожаатида вазиятни кескин деб баҳолади.
Россия президенти тарихни тилга олиб, замонавий Украинага 1917 йилдан кейин коммунистик Россия томонидан асос солинганини таъкидлади.
«Шу билан бирга [Владимир] Ленин ва унинг сафдошлари бу ишни қўпол усулда, ҳудудларни бўлиш ҳисобига амалга оширган. У ерда яшовчи аҳолидан ҳеч ким ҳеч нарсани сўрамаган», — деди Путин.
Путин Ленинни «Украинанинг меъмори» деб атади ва бу давлатни ҳозир ҳам «Владимир Ильич Ленин номидаги Украина» дейиш мумкинлигини айтди.
Россия раҳбарининг қўшимча қилишича, большевистик сиёсат натижасида коммунистик Украина пайдо бўлган.
«Агар большевиклар яратган Украина ҳақиқий декоммунизацияни хоҳласа, Россия буни кўрсатади», деди Владимир Путин.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
14:20 / 11.06.2026