Ўзбекистон | 10:45 / 23.02.2022
10583
2 дақиқада ўқилади

Афғонистон Ўзбекистоннинг Марказий Осиёдаги инфратузилмавий лойиҳаларини қўллаб-қувватлайди

Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Кобул шаҳрида Афғонистон муваққат ҳукумати раҳбари ўринбосари Абдул Салом Ҳанафий билан учрашди.

Фото: Инвестициялар ва ташқи савдо вазирлиги

Учрашув давомида Афғонистон делегациясининг 2021 йил октябрь ойида Термиз шаҳрида бўлиб турганида чегаралар хавфсизлиги, инвестициялар, савдо, энергетика, халқаро юк ташиш ва транзит, таълим ва гуманитар соҳалардаги ҳамкорлик йўналишларида эришилган келишувларнинг амалга оширилиши кўриб чиқилди.

Ўзаро савдо ҳажмини ошириш, савдо ва транспорт тўсиқларини бартараф этиш бўйича биринчи даражали вазифаларга эътибор қаратилди. Ўз ҳудудида логистика маркази, ишлаб чиқариш ва сақлаш объектлари, маҳсулотларни сотиш пунктлари ва зарур инфратузилмани бирлаштирган "Термиз" халқаро савдо маркази имкониятларидан фойдаланиш таклиф қилинди.

Афғон томони Ўзбекистоннинг Афғонистонда минтақа давлатлари транспорт ва транзит салоҳиятини оширишга қаратилган қўшма инфратузилмавий лойиҳаларни амалга ошириш бўйича ташаббусларини қўллаб-қувватлашга тайёрлигини билдирди. 

Хусусан, Афғонистон ҳудуди орқали ўтиб кетаётган транспорт воситалари ва юклар ҳаракатланиши учун ўзаро мақбул шароитларни ишлаб чиқиш, муқобил транспорт йўналишларини жорий этиш ҳисобига мамлакат транзит имкониятларини ошириш бўйича биргаликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Фото: Инвестициялар  ва ташқи савдо вазирлиги

Савдо-иқтисодий ва маданий-гуманитар муносабатлар йўналишларида ўзаро ҳамкорлик қилиш йўллари муҳокама қилиниб, устувор соҳаларда мавжуд масалаларни ҳал қилиш бўйича биринчи даражали вазифалар белгилаб олинди.

Учрашув якунида Афғонистон ва Марказий Осиё давлатлари ўртасида алоқаларни ўрнатиш ва мустаҳкамлашга қаратилган фаол ҳамкорликни давом эттиришга ўзаро тайёрлик билдирилди.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти