Ўзбекистон | 07:32 / 23.02.2022
5182
2 дақиқада ўқилади

Спортни ривожлантириш вазирлигини молиялаштириш тартиби белгиланди

Президентнинг «Спортни ривожлантириш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қуйидагилар тасдиқланди: Спортни ривожлантириш вазирлигининг ташкилий тузилмаси; Спортни ривожлантириш вазирлиги марказий аппаратининг бошқарув ходимлари чекланган сони 76 нафар бўлган тузилмаси.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда унинг ҳудудий бўлинмалари фаолияти давлат бюджети маблағлари, вазирликнинг бюджетдан ташқари маблағлари ҳамда қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган бошқа манбалар ҳисобидан молиялаштирилади. Спортни ривожлантириш вазирлиги тўғрисидаги низом тасдиқлангунга қадар, Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳамда ҳудудий бўлинмалар ходимларининг меҳнатига ҳақ тўлаш тартиби ва шартлари Вазирлар Маҳкамаси қарори билан тасдиқланган Туризм ва спорт вазирлиги тўғрисидаги низомга ва амалдаги тартибга асосан амалга оширилади.

Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳузурида бюджетдан ташқари Спортни қўллаб-қувватлаш жамғармаси ташкил қилинади. Туризм ва спортни қўллаб-қувватлаш жaмғapмaсигa спорт соҳасидан келиб тушган маблағлар жaмғaрмaгa тўлиқ ўтказилади.

Жaмғaрмa маблағларини шакллантириш манбалари:

  • муассиси Спортни ривожлантириш вазирлиги ҳисобланган корхоналар ва ташкилотлар ихтиёрида солиқлaр ва йиғимлар тўланганидан кейин қоладиган соф фойданинг бир қисми;
  • хусусийлаштириш тўғрисидаги қарорларга мувофиқ давлат мулки объектларини реализация қилишдан тушадиган тегишли маблағлар;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини (бундан кўчмас мулк мустасно) сотишдан тушган маблағларнинг 50 фоизи;
  • тизим ташкилотларининг мол-мулкини ижарага беришдан тушган бюджетга йўналтирилаётган маблағларнинг 50 фоизи;
  • тизим ташкилотлари фаолиятини текшириш натижалари бўйича Спортни ривожлантириш вазирлигининг ички аудит хизматлари томонидан аниқланган давлат бюджети маблағларининг, шунингдек, талон-торож, растраталар, камомадлар суммаларининг 50 фоизи;
  • тизим ташкилотларининг бюджетдан ташқари жамғармаларига тушадиган маблағларнинг 10 фоизи;
  • жамғарманинг вақтинча бўш турган маблағларини жойлаштиришдан олинадиган даромадлар ва бошқалар.

Жамғарма маблағлари Спортни ривожлантириш вазирлиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари, шунингдек, тизим ташкилотлари ходимларини қўшимча рaғбатлантиришга йўналтирилади.

Мавзуга оид