Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида она-бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилади
Бугун, 23 феврал соат 15:00дан Тошкент метросининг “Чилонзор” метро бекатида она ва бола хонаси ва ҳожатхона ишга туширилади. Бу ҳақда Тошкент метрополитени матбуот хизмати раҳбари Миракбар Толипов Kun.uz’га маълум қилди.
Маълум қилинишича, “Тошкент метрополитени фаолиятининг самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори ижросини таъминлаш ҳамда йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида “Чилонзор” метро бекатида замонавий жиҳозланган она-бола хонаси ҳамда ҳожатхона ишга туширилмоқда.
Маълумот учун, ушбу янгилик тажриба тариқасида ҳозирча фақат “Чилонзор” метро бекатида жорий этилаётган бўлиб, кейинчалик бошқа бекатларда ҳам она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши мумкин.
Мавзуга оид
11:24 / 23.05.2026
Эҳтиётсизлик оқибати: ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
23:55 / 05.09.2025
Телефонни ҳожатхонага олиб кириш геморрой хавфини оширади — тадқиқот
17:03 / 20.05.2025
Метронинг 9 та бекатида она-бола хонаси ва ҳожатхона қурилиши ваъда қилинганди. Бу амалга ошяптими?
15:49 / 27.04.2025