Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Телефонни ҳожатхонага олиб кириш геморрой хавфини оширади — тадқиқот
АҚШ олимлари ўтказган янги изланишга кўра, унитазда смартфон “титиб”, узоқ вақт ўтириш одати бавосил касаллигини юзага келтириши эҳтимоли мавжуд. Негаки бундай ҳолатда тўғри ичакдаги (орқа чиқарувдаги) қон томирларга босим кучаяди, мазкур жараён кўп такрорланса, у ердаги пай ва тўқималар бўшашиб қолади. Оқибатда қон томирлари шишиб, тугунчалар ҳосил бўлади. Бу касаллик халқ орасида бавосил (геморрой) дейилади.
Тадқиқот 2024 йил 8 январидан 15 декабри оралиғида Бостондаги скрининг колоноскопиясига келган катта ёшлилар орасида ўтказилган. Унда 125 нафар кўнгилли қатнашган.
Иштирокчилар онлайн тузилган сўровномада демографик маълумотлар, овқатланиш, жисмоний фаоллик, ичак функциясини аниқлаш ва ҳожатхона одатлари (телефондан фойдаланиш частотаси, бир марта кирганда қанча вақт ўтириш) каби маълумотларни киритган.
Тадқиқотда 125 қатнашчидан 83 нафари (66%) ҳожатхонада смартфондан фойдаланишини маълум қилган. Шуларнинг орасидаги 43% қатнашчида колоноскопия вақтида геморрой аниқланган. Геморрой мавжудлиги колоноскопияда бевосита кўз билан текширилган ва икки мустақил эндоскопист томонидан баҳоланган.
Таҳлилларга кўра, телефонни ҳожатхонага олиб кириш геморрой хавфини 46% га ошириши мумкин. Муаллифларнинг таъкидлашича, жараёнга сабаб бўлувчи асосий механизм — ҳожатхонада узоқ муддат ўтириш: бу ҳолат тўғри ичак соҳасида босимни оширади, вақт ўтиши билан бириктирувчи тўқималар бўшашиши ва томирлар кенгайиб, оғриқли тугунлар (геморрой) пайдо бўлиши мумкин. Смартфон ва ижтимоий тармоқлар одамга қанча вақт ўтказганини “сездирмайди”, шу сабаб унитазда ўтириш вақти узаяди.
Тадқиқот муаллифлари ҳожатхонага киришда телефонни ташқарида қолдириш, унитазда 5 дақиқадан ортиқ ўтирмасликка ҳаракат қилиш ва агар жараён чўзилса, туриб танаффус қилиб кейин қайтиб ўтириш лозимлигини қайд этган. Бу оддий чоралар эҳтимолий хавфни камайтиришга ёрдам беради.
Мавзуга оид
11:24 / 23.05.2026
Эҳтиётсизлик оқибати: ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
10:06 / 25.04.2026
Дунё бўйлаб мактабларда телефон чекловлари кескин ошди
16:23 / 15.11.2025
Онанинг телефондан кўп фойдаланиши болага қандай таъсир қилади?
10:41 / 14.11.2025