Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Наманганда ҳожатхонага тушиб кетган 3 ёшли бола қутқарилди
Наманган вилояти Уйчи туманида назоратсиз қолган бола уйидаги ҳожатхонага тушиб кетди. ФВВ ходимлари уни қутқариб олди.
26 апрел куни Наманган вилояти Уйчи туманида уйидаги ҳожатхонага тушиб кетган уч ёшли бола қутқариб қолинди. Бу ҳақда ФВВ матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, “Хўжаобод” МФЙда яшовчи фуқаро кундузи 112 қисқа рақамига қўнғироқ қилиб, 2022 йилда туғилган ўғли назоратсиз қолгач, мазкур ҳодиса рўй берганини айтиб ёрдам сўраган.
ФВВ қутқарувчилари уни олиб чиқиб, ҳаётини сақлаб қолган.

Эслатиб ўтамиз, март бошларида Самарқандда ҳожатхонага тушиб кетган чақалоқ қутқарилган эди. Ўшанда аёл шифохона ҳожатхонасига кирганида кўзи ёриган ва ҳолсизланган ҳолда чақалоғини эҳтиётсизлик билан ҳожатхона тешигига тушириб юборганди.
Мавзуга оид
17:37 / 04.06.2026
Наманганда терговчи ва адвокат пора билан ушланди
11:24 / 23.05.2026
Эҳтиётсизлик оқибати: ҳожатхонага тушиб кетган бола қутқарилди
10:59 / 20.05.2026
Наманганда атрофи очиқ ҳолатда турган трансформатор устига чиққан бола ток уриб вафот этди
08:24 / 20.05.2026