Ўзбекистон | 10:47 / 23.02.2022
4429
1 дақиқада ўқилади

ЕИ ва Марказий Осиё давлатлари махсус вакиллари Афғонистонни тиклаш масаласини муҳокама қилади

Тошкент шаҳрида Европа иттифоқи ва Марказий Осиё мамлакатларининг Афғонистон бўйича махсус вакиллари конференцияси бошланди.

Фото: ТИВ ахборот хизмати

Ташқи ишлар вазирлиги хабарига кўра, афғон инқирозини тинч йўл билан ҳал этиш, Афғонистонни минтақавий интеграция жараёнларига фаол жалб этиш масаласи кўриб чиқилади.

Бундан ташқари, мамлакат иқтисодиётини тиклаш ва унинг ҳудудида турли лойиҳаларини амалга ошириш бўйича халқаро ва минтақавий саъй-ҳаракатлар муҳокама қилинади.

Фото: ТИВ ахборот хизмати
Фото: ТИВ ахборот хизмати

Қайд этилишича, Ўзбекистон номидан тадбирда президентнинг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Эргашев иштирок этмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид