Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
РФ мудофаа вазирлиги Украинанинг 74 ҳарбий объекти йўқ қилингани ҳақида хабар берди. Шундан 11 таси аэродромлар
Фото: АР/ТАСС
Россиянинг Украинага қарши ҳарбий амалиёти давомида Украина қуролли кучлари инфратузилмасининг қуруқликдаги 74 объекти йўқ қилинган. Бу ҳақда «Интерфакс» РФ мудофаа вазирлигига асосланиб хабар берди.
Вазирликнинг тасдиқлашича, ҳужумлар натижасида Украина ҳарбий-ҳаво кучларининг 11 аэродроми, учта бошқарув пункти, Украина ҳарбий-денгиз кучларининг таянч пункти, шунингдек, 18та С-300 ва «Бук — М1» русумли зенит-ракета мажмуалари радиолокация станциялари йўқ қилинган. Россиялик ҳарбийлар жанговар вертолёт ва «Байрактар ТБ-2» русумли тўртта учувчисиз учиш қурилмасини уриб туширгани маълум қилинган.
Ҳарбий амалиётлар чоғида «техник хатолик» туфайли россияликларнинг Су-25 штурмовиги қулагани, учувчи катапульта қилиниб, базага қайтгани айтилган.
РФ мудофаа вазирлиги расмийси Игорь Конашенков россиялик ҳарбийлар «Украина шаҳарларига ҳам, ижтимоий объектлар ва украин ҳарбий хизматчилари ва уларнинг оила аъзолари орасида қурбонлар бўлмаслиги учун ҳарбий гарнизонларга ҳам зарба бермаётгани»ни айтган.
Мавзуга оид
10:34
Украина дронлари Россия нефт саноатига ҳужумларни давом эттирмоқда
20:49 / 18.04.2026
Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Украина ташқи ишлар вазири билан учрашув ўтказди
09:15 / 18.04.2026
Зеленский Минскка кескин сигнал йўллади
20:50 / 17.04.2026