Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкент метросида эркак ўзини поезд тагига ташлагани туфайли поездлар ҳаракати тўхтаб қолди
24 февраль куни «Мирзо Улуғбек» бекатида номаълум шахс поезд тагига ўзини ташлагани сабабли Тошкент метросининг «Чилонзор» йўналишида поездлар қатнови тахминан бир соат давомида тўхтаб қолган. Бу ҳақда воқеа гувоҳлари Kun.uz’га хабар беришди.
Фото: Видеодан кадр
Метрополитен матбуот хизматининг хабар беришича, воқеа соат 21:00 да содир бўлган. Натижада «Чилонзор» йўлининг бир томонида поездлар ҳаракати вақтинча тўхтатиб қўйилган.
«Ҳолат юзасидан батафсил маълумотни дастлабки суриштирув ишлари якунига етгач маълум қиламиз», дейилади расмий хабарда.
Тошкент метрополитенининг расмий Telegram-каналига соат 22:21да жойлаштирилган хабарда поездлар ҳаракати доимий режа асосида давом эттирилаётгани маълум қилинган. Бу маълумотни воқеа жойида бўлиб турган гувоҳлар ҳам тасдиқлашди.
Расмий хабарларда ўзини поезд тагига ташлаган эркакнинг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, 23 февраль куни «Абдулла Қодирий» метро бекатида поезд тўхтаб қолганди. Воқеа жойида бўлган Kun.uz мухбири вагонларда бўлган тахминан 200 нафар йўловчи бекатга туширилгани, ярим соатдан кейин бошқа поезд йўловчиларни олиб кетгани ҳақида хабар берганди. Расмий хабарларда ушбу ҳолат техник носозлик туфайли юз бергани айтилса-да, муаммонинг асл сабаби очиқланмаган.
Мавзуга оид
21:53 / 29.01.2026
Тошкентда чет элликка нос чектирмоқчи бўлган йигит жазоланди
20:30 / 24.01.2026
Табиий вентиляцияни яхшилаш орқали Тошкентда чанг миқдорини камайтириш ва ёзда ҳароратни пасайтириш режалаштирилмоқда
15:48 / 24.01.2026
Тошкент метросида поезд туннелда 13 дақиқа тўхтаб қолди
09:51 / 24.01.2026