Жамият | 17:00 / 25.02.2022
10377
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz 4G LTE фойдаланувчилари сони ошганлиги ҳақида хабар берди

Сўнгги бир йил ичида Mobiuz’нинг 4G LTE тармоқларидан фойдаланадиган абонентлари сони 12 баробар ошди.

Фото: Mobiuz

Бунга мавжуд таянч станцияларини жадал модернизация қилиш ва янгиларини ишга тушириш, тегишли инфратузилмани такомиллаштириш орқали эришилди. Йил давомида Mobiuz 2,3 мингдан ортиқ тўртинчи авлод таянч станцияларини эфирга улади – бу компаниянинг бутун тарихидаги рекорд кўрсаткичдир.

Транспорт тармоғини ривожлантириш доирасида 70 дан ортиқ радиореле алоқа линиялари оралиқлари қурилди ва 1,3 мингдан ортиғи модернизация қилинди, 36,6 минг метрдан ортиқ оптик толали алоқа линиялари тортилди.

Амалга оширилаётган барча лойиҳалар иккита устувор вазифани ҳал қилишга қаратилган. Йирик шаҳарлар ва вилоят марказларида – бу тармоқлар сиғимини янада ошириш, мобил интернет барқарорлигини таъминлаш, сигнал йўқолиб қолиши мумкин бўлган жойлар сонини қисқартириш, туман ва қишлоқларда иш жараёни 4G LTE қамровини максимал даражада кенгайтиришга йўналтирилган.

Ушбу чора-тадбирлар натижасида Mobiuz’нинг умумий интернет-трафигида 4G LTE улуши 63,6 фоизни ташкил этди ва ўсишда давом этмоқда. Бошқача қилиб айтганда, компания абонентлари умумий сарфлаётган интернетининг 63,6 фоизи 4G LTE’га тўғри келмоқда.

Операторнинг техник блоки жамоаси олдида улкан вазифалар турибди. Хитой Халқ Республикаси билан инвестиция лойиҳаси доирасида маълумотларни узатиш хизматларини 4G LTE тармоқларига тўлиқ ўтказиш режалаштирилган. Жорий йилда камида 1000 та 4G LTE таянч станцияларини ишга тушириш, 5G'ни тўлақонли фаоллаштириш ва уни янада ривожлантириш режалаштирилган. Транспорт тармоғини модернизация қилиш, ноёб хизматларни жорий этиш учун биллинг тизимини янада такомиллаштириш ишлари давом эттирилмоқда.

Йил бошидан буён мамлакатимиз бўйлаб 40 дан ортиқ аҳоли пунктларида ўнлаб таянч станциялари ишга туширилди. Кегейли, Олтинкўл, Жаманша (Қорақалпоғистон), Мираки (Қашқадарё вилояти), Қораянтоқ (Хоразм вилояти), Даугизтау (Навоий вилояти) қишлоқларида ва бошқа кўплаб аҳоли пунктларида инфратузилмани фаол ривожлантириш амалга оширилди.

Ушбу аҳоли пунктларида мобил интернет тезлигининг сезиларли яхшиланиши компания абонентларига рақамли хизматлардан фойдаланиш, катта ҳажмдаги файлларни юклаб олиш, видео томоша қилиш ёки онлайн ўйинларни реал вақтда ўйнаш имконини берди.

“Hootsuite” хизматининг маълумотларига кўра, замонавий фойдаланувчилар кунига ўртача 6 соат 58 дақиқани интернетда ўтказишади. Ижтимоий платформалар, онлайн ўйинлар, интернетдан фаол фойдаланиш – буларнинг барчаси фойдаланувчиларни глобал тармоқда кўпроқ вақт ўтказишига ундайди. Бу Mobiuz абонентларига ҳам тўлиқ тааллуқлидир.

Mobiuz янгиликларини расмий Telegram-каналда кузатишингиз мумкин.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид