Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ва Покистон ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим тасдиқланди
“Халқаро шартномани тасдиқлаш тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга мувофиқ, Ўзбекистон ҳамда Покистон ҳукуматлари ўртасида транзит савдоси тўғрисидаги битим (2021 йил 15 июлда Тошкент шаҳрида имзоланган) тасдиқланди.
Инвестиция ва ташқи савдо вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва Давлат божхона қўмитаси ушбу халқаро шартномани амалга ошириш учун масъул ваколатли органлар этиб белгиланди.
Вазирлар Маҳкамаси ҳамда тегишли вазирлик ва идораларнинг раҳбарлари мазкур халқаро шартнома кучга киргандан кейин Ўзбекистоннинг мажбуриятлари бажарилишини таъминлайди.
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон бош вазири ўринбосари - инвестициялар ва ташқи савдо вазири Сардор Умрзоқов Исломободда Покистон бош вазирининг савдо ва инвестициялар бўйича маслаҳатчиси Абдул Раззоқ Довуд билан учрашганди.
Учрашувда ўзаро савдо ҳажмининг ўсиши ва диверсификациясининг ижобий динамикаси қайд этилди. 2021 йилда пандемия салбий оқибатларига қарамай, Ўзбекистон-Покистон ўзаро савдо ҳажми қарийб 50 фоизга ошди. Асбоб-ускуналар, озиқ-овқат, кимё, тўқимачилик ва фармацевтика саноати, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари билан савдо қилишда сезиларли натижаларга эришилди.
Мавзуга оид
09:10 / 25.03.2026
Покистон Эрон бўйича музокаралар учун майдон таклиф қилди
18:39 / 20.03.2026
Шавкат Мирзиёев Шаҳбоз Шариф билан мулоқот қилди
00:32 / 19.03.2026
Афғонистон ва Покистон Рамазон ҳайити муносабати билан ўзаро жангларни вақтинча тўхтатди
15:11 / 18.03.2026