Ўзбекистон | 15:10 / 26.02.2022
14443
1 дақиқада ўқилади

Шавкат Мирзиёев ва Ражаб Тоййиб Эрдўған телефон орқали мулоқот қилди

26 февраль куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған билан телефон орқали мулоқот қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев Туркия етакчисини таваллуд куни билан табриклаб, унга мустаҳкам соғлик, бахт-саодат ва катта муваффақиятлар, Туркия халқига тинчлик-осойишталик ва равнақ тилади.

Мулоқот чоғида икки томонлама кун тартибидаги долзарб масалалар кўриб чиқилди. Ўзбекистон-Туркия кўп қиррали ҳамкорлиги барқарор ва жадал суръатда ривожланиб бораётгани қайд этилди.

Турли даражаларда фаол мулоқотлар давом эттирилмоқда, ўзаро савдо кўрсаткичлари ўсмоқда. Икки мамлакат етакчи ҳудуд ва корхоналарининг кооперацияси кенгаймоқда, биргаликда қатор йирик инвестиция ва инфратузилма лойиҳалари амалга оширилмоқда. Муҳим маданий-гуманитар дастурлар рўёбга чиқарилмоқда.

Давлат раҳбарлари Тошкент шаҳрида ўтказиладиган Стратегик ҳамкорлик бўйича олий даражадаги кенгашнинг навбатдаги йиғилишига тайёргарлик кўриш масалаларига алоҳида эътибор қаратди.

Халқаро сиёсат ва минтақавий тузилмалар доирасидаги ҳамкорлик юзасидан ҳам фикр алмашилди.

Мавзуга оид