Ўзбекистон | 12:48 / 28.02.2022
1468
2 дақиқада ўқилади

Фарғона шаҳрида МЧЖга табиий газдан ноқонуний фойдаланишга шароит яратиб берилгани аниқланди

Фото: Прокуратура департаменти

“Hududgaz Farg‘ona” Фарғона шаҳар бўлими томонидан оҳак ишлаб чиқариш цехида табиий газдан ноқонуний фойдаланишга шароит яратиб берилгани оқибатида давлат манфаатига 180 миллион сўм зарар етказилган. Бу ҳақда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар берди.

Қайд этилишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган терговга қадар текширувда, “Hududgaz Farg‘ona” газ таъминоти филиалининг Фарғона шаҳар бўлими масъул шахслари “B.T.” хусусий корхонасининг оҳак ишлаб чиқариш цехида ўрнатилган газ ҳисоблаш ускунаси кўрсаткичига ташқаридан аралашиб ўзгартириш киритиб фойдаланилишига шароит яратиб берган.

Бунинг натижасида давлат ва жамият манфаатларига 180 миллион сўм зарар етказилгани ҳамда МЧЖ раҳбарининг кафолат хатига асосан тармоққа қайта улангани ҳақида сохта далолатнома расмийлаштирилгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Андижонда фуқаро табиий газ ҳисоблагичисиз, газ тармоғига полиэтилен қувур ёрдамида ноқонуний уланиб, оҳак ишлаб чиқариши оқибатида  газ таъминоти ташкилотига 90 миллионга яқин зарар келтиргани ҳақида хабар берилган эди.

Мавзуга оид