Спорт | 22:29 / 28.02.2022
19352
1 дақиқада ўқилади

ХОҚ Россия ва Беларус спортчиларини халқаро турнирларга чақирмасликни сўради

Фото: Reuters

Халқаро Олимпия Қўмитаси ижроқўми барча спорт федерациялари ва спорт мусобақалари ташкилотчиларига россиялик ва беларуслик спортчилар ҳамда расмийларни халқаро турнирлардаги иштирокига рухсат бермасликни тавсия қилди.

«Йирик турнирларнинг ҳаққоний ўтиши ва хавфсизликни таъминлаш мақсадида Халқаро Олимпия Қўмитаси спорт ассоциациялари ва катта турнирлар ташкилотчиларидан Россия ва Беларус номидан иштирок этадиган спортчилар ҳамда расмийларни мусобақаларга таклиф этмаслик, уларни иштирокига рухсат бермасликни тавсия этди. Россия ёки беларуслик спортчилар ҳамда расмийлар фақатгина нейрал спортчи ёки нейтрал жамоа сифатида рўйхатдан ўтган тақдирда, уларнинг иштирокига рухсат берилади», - дейилади ХОҚ расмий хабарида.

Эслатиб ўтамиз, Россия миллий жамоалари сўнгги Олимпия ўйинларида Россия спорт қўмитаси сифатида қатнашгандилар.

Усмон Ибодов
Тайёрлаган Усмон Ибодов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид