Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Европада газ нархи 36 фоизга қимматлади
Газ нархи Россияга қарши санкциялар киритилиши фонида ошмоқда.
Европада газ нархи кескин кўтарилди. Нидерландиядаги TTF ҳабида апрел фьючерси учун 1 минг куб метр газ нархи 1506 доллардан ошди.
Кейинроқ нарх пасайиб, 1 минг куб метр газ баҳоси 1100 долларга тушди.
Газ нархи Россияга қарши санкциялар киритилиши фонида ошмоқда: якшанба куни АҚШ ва ЕИ Россиядаги айрим банкларни SWIFT халқаро банклараро тўловлар тизимидан узишини эълон қилди.
Европада газ нархи ўтган йилнинг ёзидан буён рекордларни янгиламоқда. Рекорд нарх 2021 йил 21 декабрда қайд этилган, ўшанда минг куб метр газ баҳоси 2190 долларгача кўтарилганди.
Мавзуга оид
10:15 / 13.06.2026
АҚШ Европа ҳудудидан авиаташувчи ва сувости кемасини олиб чиқади
14:07 / 11.06.2026
Европада АҚШга ишонч тарихий минимумга тушди
10:08 / 11.06.2026
Ёнилғи нархлари ошиши Европада электромобилларга талабни кучайтирди
10:17 / 10.06.2026