Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Жонсон Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқаришни сўрамоқчи
Британия бош вазири Борис Жонсон Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқаришни сўраши кутилмоқда.
Борис Жонсон айни дамда Польшада бўлиб турибди. У Европадаги иттифоқчилари билан Украинадаги вазиятни муҳокама қилмоқчи. Жонсоннинг айтишича, Британия босқиннинг оқибатлари кучлироқ бўлиши учун Россияга кескин босим ўтказмоқчи.
Жонсон Россияни БМТ Хавфсизлик кенгашидан чиқариш масаласини кун тартибига кўтаришни ўйламоқда.
Шунингдек, у Европа Россиядан газ ва нефть экспорт қилишни тўхтатиши кераклигини қўшимча қилди.
«Очиғи, Украина узра учиш тақиқланган ҳудуд ташкил қила олмаймиз, бу Россия билан тўғридан тўғри тўқнашувга олиб келади.
Европа оғриқли оқибатларга қарамай, рус гази ва нефтидан кечиши керак», деган у.
БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзолари АҚШ, Хитой, Британия, Франция ва Россия ҳисобланади. Айнан шу 5 давлат Хавфсизлик кенгаши қарорига вето қўя олади. Кенгашнинг яна 10 та аъзоси эса ҳар йили ўзгариб туради.
Мавзуга оид
10:35
Россияда сафарбар этилганлар учун тиббий кўрик тартиби ўзгариши мумкин
09:50
Сумидаги ҳужумда беш ёшли қизалоқ ва онаси ҳалок бўлди
21:48 / 03.07.2026
Украина Россияни тинчликка мажбурлаш операциясини бошлади - NYT
21:11 / 03.07.2026