Жамият | 17:02 / 01.03.2022
17737
3 дақиқада ўқилади

Mobiuz абонентлари 980 миллион сўм ютиб олди

20 нафар Mobiuz абоненти 5 миллион сўмдан 300 миллион сўмгача бўлган пул совринларини қўлга киритди.

Фото: Mobiuz

Ўтган йилнинг охиридан буён Mobiuz абонентлари орзиқиб кутган воқеа ниҳоят амалга ошди. 28 феврал куни мобил алоқа оператори “Орзу учун миллионлар” акциясининг асосий босқичи бўйича жами 980 миллион сўмлик пул ютуқлари ўйинини ўтказди.

Тадбир Mobiuz’нинг расмий Telegram-канали ва Instagram-аккаунти орқали онлайн тарзда намойиш этилди. Бу эса мамлакатимизнинг турли ҳудудларидан бўлган минглаб абонентларга жонли тарзда содир бўлаётган воқеаларни кузатиш имконини берди.

Фото: Mobiuz

Ўйинни онлайн томошабинлар билан бир қаторда мустақил комиссия ҳам кузатиб борди. Telegram’ни қўллаб-қувватлаш хизматининг Ўзбекистондаги вакили Давронбек Рустамов, “Ishonch” дўконлар тармоғи креатив директори Замира Раҳманова ва журналист Муҳрим Aъзамхўжаевлар комиссия аъзолари қаторидан жой олди.

Тадбир бошланганидан сўнг бошловчи Нодирхон Муҳаммадхонов “Орзу учун миллионлар” акциясининг асосий шартларини эслатиб ўтди.

Aкция ўтган йилнинг 15 ноябридан жорий йилнинг 10 февралига қадар давом этди. Ушбу давр мобайнида абонентлар имкониятлар тўплашлари керак эди, бунинг учун улар акцияга киритилган тариф режаларига уланиши ёки махсус 5000 МБ интернет-тўпламни фаоллаштиришлари лозим эди. Сўнгра компания абонентлар томонидан тўпланган ҳар бир имкониятга ноёб ID-кодлар тақдим этди.

Фото: Mobiuz

Ғолибларни аниқлаш учун жами 339 264 ID-кодлар Randomus тасодифий рақамлар рандомайзери тизимига юкланди.

Кейинги ярим соат давомида акциянинг тасодифий ғолиблари босқичма-босқич аниқланди. 5 миллионлик сўмлик олтита соврин, 10 миллионлик бешта соврин, 50 миллионлик ва 100 миллионлик тўрттадан соврин кимга насиб қилганлиги аниқланди. Шу тариқа ўйналаётган пул маблағлари суммаси ҳам, шунга яраша ҳис-ҳаяжон ҳам ортиб борди.

Қорақалпоғистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Андижон, Бухоро, Жиззах, Навоий, Қашқадарё, Самарқанд, Тошкент, Хоразм вилоятларига тегишли бўлган рақамлар эгаларининг омади кулиб боқди. 300 миллион сўмлик асосий соврин эса Тошкент шаҳрига тегишли префикс билан бошланадиган рақам тутадиган абонентга насиб қилди.

Фото: Mobiuz

Компания вакиллари онлайн узатув давомида баъзи ғолиблар билан боғланиб, хушхабарни етказишга муваффақ бўлишди. Қолган ғолиблар билан эса бир неча кун ичида боғланилади. Керакли ҳужжатлар расмийлаштирилганидан сўнг, пул сертификатларини топшириш маросимлари бўлиб ўтади, бу ҳақда Mobiuz кейинроқ хабар беради.

Ғолибларнинг ID-кодлари ва айрим маълумотлари кўрсатилган рўйхат www.mobi.uz сайтига жойлаштирилди.

Маълумот ўрнида: 15–18 февраль кунлари мобил оператор ўзининг Телеграм-каналида (https://t.me/MyMobiuz/3885) “Орзу учун миллионлар” акцияси биринчи босқичи ғолиблари – Дубайга саёҳат ютиб олган абонентлар ҳақида маълумот бериб борди.

Реклама ҳуқуқи асосида

Мавзуга оид