Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Польша Украинага ҳарбий самолётларини юбормаслигини маълум қилди
Польша президентининг сўзларига кўра, НАТО Украинадаги низо ичида эмас.
Польша Украинага ҳарбий самолётларини юбормайди, чунки НАТО низо тарафида эмас. Бу ҳақда Польша президенти Анжей Дуда НАТО бош котиби Йенс Столтенберг билан биргаликдаги матбуот анжуманида маълум қилди.
"Биз самолётларимизни юбормаймиз, чунки бу Украинадаги низога ҳарбий аралашув ва НАТОнинг ушбу низога қўшилишини англатади. НАТО бу низо тарафида йўқ", - деди.
Унинг қўшимча қилишича, Украинага Польша самолётлари юборилмаяпти.
Аввалроқ Украина ҳарбий-денгиз кучлари матбуот хизмати Болгария, Польша ва Словакия Украинага 70та ҳарбий самолёт юборишини маълум қилганди.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026