Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Шойгу Украинадаги операция қачонгача давом этишини айтди
Унинг сўзларига кўра, махсус ҳарбий операция «қўйилган мақсадга эришилмагунига қадар давом этади».
Россиянинг Украина ҳудудидаги махсус операцияси қўйилган мақсадга эришилмагунига қадар давом этади. Бу ҳақда Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу маълум қилди.
«Россия қуролли кучлари гуруҳи махсус ҳарбий операцияни қўйилган мақсадга эришилмагунига қадар давом эттиради», - деб таъкидлади у.
Унинг сўзларига кўра, Украинадаги махсус операциядан асосий мақсад Россияни Ғарб томонидан бўладиган ҳарбий таҳдиддан ҳимоя қилишдир.
«Биз учун асосийси – Россия Федерациясини мамлакатимизга қарши курашда украин халқидан фойдаланишга уринаётган Ғарб мамлакатларининг ҳарбий таҳдидидан ҳимоя қилиш», - деди у.
У Россия армияси Украина ҳудудини босиб олмаслиги, тинч аҳоли хавфсизлиги учун барча чоралар кўрилиши, зарбалар фақат ҳарбий объектларга, фақатгина юқори аниқликдаги қуроллар билан берилаётганини таъкидлаган.
- Россия 24 февралда Украинада махсус ҳарбий операция ўтказишини эълон қилди. Евроиттифоқ ва АҚШ Россияга нисбатан санкциялар жорий этди. Россия ва Украина ҳарбийлари ўртасидаги тўқнашувлар давом этмоқда.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026