Жаҳон | 10:52 / 01.03.2022
75772
4 дақиқада ўқилади
Урушнинг бешинчи куни. Суратлар
Украинанинг иккинчи йирик шаҳри Харьковда тинч аҳоли ўққа тутилди.
Россия босқинининг бешинчи кунида, 28 февраль куни Харьков ўққа тутилиши оқибатида, Украина ИИВ маълумотига кўра, ўнлаб кишилар ҳалок бўлди. Киевда қатъий комендантлик соатидан кейин яна озиқ-овқат дўконлари очилди ва жамоат транспорти ишлай бошлади. БМТ маълумотига кўра, Украинани 500 мингдан ортиқ киши тарк этган. Беларуснинг Гомель областида Россия ва Украина ўртасида илк музокаралар ўтказилди, томонлар яна кейинроқ учрашишга келишишди. Қуйидаги материалда урушнинг бешинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.
Ўтган тундаги асосий воқеалар:
- Япония Путин, Медведев, Лавров ва Шойгуга қарши санкциялар киритди.
- Walt Disney компанияси ўз фильмлари Россия кинотеатрларида намойиш этилишини тўхтатди. Warner Bros. премьерага бир кун қолганида «Бэтмен» намойишини тўхтатди. Netflix Россия телеканаллари трансляциясидан бош тортди.
- Harley-Davidson, Volvo, General Motors маҳсулотларини Россияга етказиб беришни тўхтатди.
- Mastercard ўз тизимларини Россиянинг қатор банкларидан узиб қўйди.
- Канада дунёда биринчи бўлиб Россия нефти импортидан воз кечди.
- 28 февраль куни Россияда урушга қарши акцияларда яна 400 нафардан ортиқ киши қўлга олинди.
Мавзуга оид
23:26 / 09.11.2024
“Ғарбнинг геосиёсий очкўзлиги келишмовчиликлар бош сабаби” – Путиннинг “Валдай”даги чиқиши
17:00 / 09.11.2024
The Telegraph: Трамп режаси Британия қўшинларини Украина чегарасига жойлаштиришни назарда тутади
11:08 / 09.11.2024
563 нафар ҳарбийнинг жасади Украинага қайтарилди
09:08 / 09.11.2024