Байден Украинанинг НАТОга аъзолик масаласини альянс ва Киев ҳал қилишини айтди
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг, Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон, Польша президенти Анжей Дуда НАТО Украинага қўшин киритмаслиги ва ҳарбий самолётларини жўнатмаслигини билдирганди.
Украинанинг НАТОга аъзо бўлиш масаласини альянс ва Киевнинг ўзи ҳал қилиши керак. АҚШ президенти Жо Байден ана шундай фикр билдирди.
АҚШ етакчисининг фикрича, буни "шубҳасиз" НАТО ва Украина ҳал қилиши лозим.
Аввалроқ НАТО бош котиби Йенс Столтенберг ва Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон альянс Россия билан тўқнашувга бормаслигини билдирганди.
Уларнинг сўзларига кўра, НАТО Украинага қўшин ёки ҳарбий самолётлар юбормайди.
"Гап фақат мудофаа тусидаги чоралар тўғрисида бормоқда. Бу аниқ-тиниқ янграшини истайман: биз Украинадаги Россия кучлари билан жанг қилиш ниятида эмасмиз ва бизнинг мамлакатларимиз жўнатаётган кучлар қатъиян НАТОга аъзо давлатлар чегарасида жойлаштирилади. Бу биз қилишимиз мумкин бўлган энг тўғри иш", - деди Жонсон.
Мавзуга оид
22:05 / 19.11.2024
Энди бизда ATACMS бор, ундан фойдаланамиз — Зеленский
20:58 / 19.11.2024
Байденнинг рухсати урушнинг боришига қандай таъсир қилади?
18:44 / 19.11.2024
Украина ATACMS ракеталари билан Россия ҳудудига биринчи зарбани берди
16:15 / 19.11.2024