Жаҳон | 10:55 / 02.03.2022
54476
4 дақиқада ўқилади

Украинадаги уруш. Олтинчи кун суратлари

Урушнинг олтинчи кунига келиб Россия армияси Харьков ва Киевни артиллериядан ўққа тутишни кучайтирди. Украина томони тинч аҳоли орасида ўнлаб қурбонларни қайд этди. Россиялик ҳарбийлар Киевни ўраб олишда давом этмоқда, шаҳар кўчаларида баррикадалар қурилган ва мудофаага тайёргарлик кўрилмоқда. Владимир Зеленский Украинанинг Европа Иттифоқига «янги махсус тартиб» асосида «зудлик билан» қабул қилиниши бўйича ариза топширган, ЕИнинг саккиз мамлакати раҳбарлари Украинага номзод мамлакат мақоми беришга чақирган. Қуйидаги материалда урушнинг олтинчи кунидаги вазиятни ифода этувчи суратлар.

Тинч аҳоли Киев шимолидаги портлатилган кўприк бўйлаб ўтмоқда
Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA

Сўнгги соатларнинг асосий воқеалари:

  • Байден Америка қўшинлари Украинада жанг қилмаслигини, бироқ Европадаги НАТО иттифоқчиларини ҳимоя қилишини айтди;
  • АҚШ ҳаво ҳудудини Россиядан келаётган самолётлар учун ёпди;
  • ExxonMobil компанияси «Сахалин-1» лойиҳасидан чиқишни бошлади;
  • Boeing Россия авиакомпанияларига техник хизмат кўрсатиш ва қўллаб-қувватлашни тўхтатди;
  • Канада Дмитрий Медведев, Сергей Собянин, Александр Беглов ва бошқа бир қатор юқори мартабали россияликларга нисбатан санкциялар киритди;
  • Мордовия раҳбари Артем Здунов Украинада вафот этган полковник Виктор Исайкин ҳақида маълум қилди;
  • Ford Россиядаги фаолиятини тўхтатганини эълон қилди;
  • 160 дан ортиқ Нобел мукофоти лауреати Украинага босқинни тўхтатиш талаби билан очиқ хат имзолади.
Киев яқинидаги Бровари шаҳрида портлаш оқибатлари
Фото: Ефрем Лукацкий / AP / Scanpix / LETA
ДХР назоратидаги Николаевка посёлкаси яқинида исинаётган жангчилар 
Фото: Alexander Ermochenko / Reuters / Scanpix / LETA
1 март тонгида Харьков шаҳри маъмурияти биносига зарба берилди. Украина расмийлари маълумотига кўра, харобалар остидан олти киши жасади олиб чиқилган
Фото: Pavel Dorogoy / AP / Scanpix / LETA
Вайрон бўлган маъмурият биносининг ички кўриниши
Фото: Sergey Bobok / AFP / Scanpix / LETA
Харьковнинг ўққа тутилиши оқибатлари
Фото: Sergey Dolzhenko / EPA / Scanpix / LETA
Харьков аҳолиси гуманитар ёрдам тўпламоқда. ​​​​​​Фото: Sergey Kozlov / EPA / Scanpix / LETA
Киев марказидаги блокпост. Шаҳар мудофаага тайёрланмоқда. Фото: Aris Messinis / AFP / Scanpix / LETA
Украина президенти Владимир Зеленский Ғарб журналистларига интервью бермоқда
Фото: Umit Bektas / Reuters / Scanpix / LETA
Оналар ва болалар Киевдаги «Охматдет» болалар шифохонаси ертўласига яширинган
Фото: Роман Пилипей / EPA / Scanpix / LETA
Кўнгиллилар Украина аскарлари учун камуфляж тўрлари тайёрламоқда. Львовдаги Иванычук номидаги кутубхона
Фото: Ethan Swope / Bloomberg / Getty Images
Киевнинг тинч аҳолиси нарсаларини олиб тревога сиреналари остида вокзал томон чопмоқда
Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Россия ҳарбийлари Киев телеминорасига ракета зарбаси йўллади; расмий маълумотга кўра беш киши ҳалок бўлган. РФ мудофаа вазирлиги олдинроқ «Россияга қарши ахборот хуружларига чек қўйиш мақсадида» Киевга зарба берилиши ҳақида огоҳлантирганди
Фото: Украина ИИВ / AFP / Scanpix / LETA
Ҳайвон ўргатувчи Кирило Трантин Киев ҳайвонот боғидаги филни тинчлантирмоқда. Фото: Emilio Morenatti / AP / Scanpix / LETA
Киев областининг Ирпен шаҳри атрофидаги жанглардан кейин темирйўлда ётган рус аскарлари жасадлари
Фото: Marcus Yam / LA Times / Getty Images
Словакиядаги украин қочқинлари. Фото: CTK Photo/ТАСС

 

Азиз Қаршиев
Муаллиф Азиз Қаршиев
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид