Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Андижон ва Тошкент вилоятларида ноқонуний дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчалар аниқланди
Фото: Прокуратура департаменти
Андижон ва Тошкент вилоятларида сифати кафолатланмаган дори воситалари ҳамда биологик фаол қўшимчаларни ноқонуний йўллар билан олиб кираётган шахслар қўлга олинган. Бу ҳақда Божхона қўмитаси ахборот хизмати хабар бермоқда.
Қайд этилишича, Андижон шаҳрида ўтказилган тезкор тадбир давомида фуқаро А.Х.га тегишли бўлган “Cobalt” русумли автотранспорт воситаси кўздан кечирилганида автотранспорт воситасининг ўриндиғидаги 2 дона қизғиш тусли полиэтилен қопларда хорижда ишлаб чиқарилган умумий қиймати 318 355 000 сўмлик 1598 дона “Тропикамид”, 2296 дона “Лирика”, 337 дона “Репаген” номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари мавжуд эканлиги аниқланган.
Шунингдек, яна бир ҳолатда Тошкент вилояти божхона бошқармаси “Ғишткўприк” чегара божхона постига пиёда кириб келган фуқаролар П.У. ва И.М.ларнинг қўл юклари божхона кўригидан ўтказилганида, юклар орасида йўловчи божхона декларациясида ёзиб кўрсатилмаган ва оғзаки сўровда маълум қилинмаган, умумий қиймати 52 500 000 сўмлик биологик фаол қўшимчалар борлиги аниқланган.
Ҳозирда мазкур ҳолатлар юзасидан божхона органлари томонидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.
Мавзуга оид
21:11 / 30.05.2026
Фарғонада 1 млрд 247 млн сўмлик дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди
18:35 / 30.05.2026
Андижонда таркибида кучли таъсир қилувчи модда бўлган маҳсулотлар савдосига чек қўйилди
14:32 / 22.05.2026
Қибрайда катта миқдордаги ноқонуний дори воситалари ушлаб қолинди
08:27 / 22.05.2026