Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистонликлар билан оила қурган бошқа давлат фуқаролари Украинадан пулли асосда эвакуация қилиниши мумкин — ТИВ
Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Юсуф Қобулжонов Украина фуқаролигини олган ўзбекистонликларнинг эвакуация масаласи бўйича маълумот берди.
Қайд этилишича, вазирликка Украина фуқаролигини олган ёки аралаш никоҳдаги оила вакили бўлган ўзбекистонликлар ҳам Ўзбекистонга эвакуация қилиниши ҳақида савол келиб тушган.
«Барча инсонларга уруш ҳудудини имкон қадар тезроқ тарк этиб, Львов шаҳрига бориш тавсия этилмоқда. Ўзбекистоннинг Киевдаги элчихонаси уларни Львовдаги тўпланиш нуқтасидан «Краковец» (Польша) назорат-ўтказиш пунктигача етказишга ёрдам беради.
Аралаш никоҳлар гуруҳи вакилларини Ўзбекистонга эвакуация қилиш имконияти бўйича сўровларга жавобан элчихона ушбу шахслар Ўзбекистон фуқаролари олиб чиқиб кетилганидан сўнг, эҳтимол, пуллик асосда эвакуация қилиниши мумкинлиги ҳақида тушунтиришлар бермоқда», дейди ТИВ расмийси.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026