Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон ОТМларидаги бўш хона ва иншоотлар талабаларга бепул ажратилади
Ўзбекистонда ОТМларда пуллик ўқув курслари, тўгараклар ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади.
Шавкат Мирзиёев 4 март куни ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида талабаларнинг даромад топишида ташкил этилиши лозим бўлган ишларни белгилаб берди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби хабар қилди.
Қайд этилишича, ОТМлардаги бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиш орқали уларда пуллик курслар, тўгараклар ва бошқа хизматлар ҳамда ишлаб чиқаришлар ташкил этиш кераклиги таъкидланган.
Президент Фарғона давлат университети ва Андижон қишлоқ хўжалиги институтини мисол қилиб келтирган. Жумладан, ФарДУда:
- умумий овқатланиш ва қурилиш корхоналари ташкил этилиб, уларда 125 нафар;
- адрас, миллий кийимлар, кулолчилик цехлари, доривор ўсимликлардан шифобахш дамламалар тайёрлашда 18 нафар;
- «Дўстлик», «Оқбилол» агроучасткалари ва Қувасой шаҳридаги ўқув полигонларида чорвачилик, асаларичилик, гулчилик, анорчилик, боғдорчилик, узумчилик, сабзавотчилик ҳамда биогумус етиштириш йўлга қўйилиб, 36 нафар талабанинг бандлиги таъминланган.
Бандлик марказлари
Ректорлар ОТМларнинг йўналишига қараб, аҳоли ва тадбиркорларга пуллик хизматлар кўрсатиб, 5 минг нафар талабага қўшимча даромад олиш имкониятини яратиши шартлиги кўрсатиб ўтилган. Жумладан, ОТМларда:
- қишлоқ хўжалиги ва ветеринария йўналишида иссиқхона, боғдорчилик, чорвачилик, балиқчилик, паррандачилик, ҳайвонларни эмлаш;
- хорижий тиллар йўналишида – тил ўргатиш, туризм, таржимонлик;
- иқтисодий йўналишда – бухгалтерия, бизнес режалар ишлаб чиқиш, суғурта хизматлари;
- қурилиш ва архитектурада – лойиҳа тайёрлаш, дизайнерлик каби пуллик хизматларини йўлга қўйиш мумкин.
Ҳар бир олийгоҳ ректорига Олий таълим вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Бандлик марказларини ташкил этиш топширилган. Ҳар бир ОТМда бўш хона ва иншоотларни талабаларга бепул ажратиб, камида 10 тадан пуллик курслар, маиший ва бошқа хизматларни ташкил этиш вазифаси қўйилган. Бу орқали 5 минг нафар талаба даромад келтирадиган иш билан банд бўлади.

Солиқ имтиёзлари
ОТМлар ҳудудида пуллик ўқув курслари, спорт тўгараклари ва бошқа хизматларни ташкил этган талабалар даромад солиғидан озод қилинади. Талабаларнинг олийгоҳлар ҳудудидаги лойиҳалари учун кредит ресурслари ажратилади. Ректорлар бир ой муддатда ўз ҳудудида талабалар бўш вақтида ишлаб, даромад топиши учун биттадан коворкинг марказини ташкил этади.
Ректорлар олдига олийгоҳлардаги бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи лавозимлари бўйича мавжуд вакант жойларга 3 мингдан зиёд талабани ишга олиш вазифаси қўйилган.
Мисол учун, Тошкент тиббиёт академиясида 70 нафар талаба иш юритувчи, кафедра лаборанти, кутубхоначи, омборчи каби лавозимларда ишламоқда.
«Ҳозир олийгоҳлардаги кўп лавозимларга олий маълумот бўлиши талаб этилади. Шу боис, истисно тариқасида, ректорларга ўз тизимидаги лавозимларга талабани билим ва салоҳиятидан келиб чиқиб ишга жойлаштиришга рухсат этилади», — дейилади хабарда.
Мавзуга оид
12:30 / 25.06.2026
Йирик лойиҳаларда маҳаллий қурилиш материаллари улуши оширилади
11:45 / 25.06.2026
Президент: Ҳар бир инвестиция келишуви лойиҳа ва янги иш ўрнига айланиши шарт
17:49 / 24.04.2026
«Гўшт ва картошкадан ҳеч қандай муаммо бўлмаслиги керак» – президент
16:59 / 24.04.2026