Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Покистондаги масжидда портлаш содир этилди – қурбонлар сони 60га яқин
Жума намози вақтида икки нафар қуролланган террорчи масжидга ҳужум қилган.
Фото: DawnNewsTV
Покистоннинг Пешовар шаҳридаги масжидда ҳудкушлар содир этган портлаш оқибатида 56 киши ҳалок бўлди. Бу ҳақда Dawn нашри хабар берди.
Нашрнинг маълумот беришича, жума намози вақтида икки нафар қуролланган террорчи масжидга киришга уринган.
Улар дарвоза олдида турган полициячиларга ўт очган. Отишма вақтида террорчилардан бири масжидга кирган ва портловчи қурилмани ҳаракатга келтирган.
Хабар қилинишича, портлаш натижасида 194 киши турли даражада жароҳатланган.
Мавзуга оид
11:57
Оқбўйрадаги портлаш юзасидан Қонунчилик палатаси депутати вазирликка сўров жўнатди
20:53 / 15.05.2026
Покистон Қорақалпоғистонда қатор лойиҳаларни амалга оширишни режалаштирмоқда
23:26 / 14.05.2026
Туризм қишлоғидаги портлаш - Оқбўйрада осмондан тош ёғилди
20:35 / 13.05.2026