Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ва Украина музокаралари: томонлар гуманитар йўлаклар бўйича келишиб олди
Беларуснинг Беловежская пушча ҳудудида Россия ва Украина ўртасидаги музокараларнинг иккинчи босқичи якунланди. Томонлар тинч аҳолини эвакуация қилиш ва ҳарбий ҳудудларга дори-дармонларни етказиб бериш учун гуманитар йўлакларни ташкил этишга келишиб олди.
Фото: MAXIM GUCHEK/BELTA/TASS
Музокаралар якунлари бўйича қўшма баёнотда таъкидланишича, «эвакуация амалга ошириладиган даврда тегишли секторларда ўт очишни вақтинчалик тўхтатиш» имконияти кўзда тутилган.
«Бу мақсадда яқин вақт ичида алоқа ва ўзаро ҳамкорликнинг махсус каналлари ташкил этилади ва тегишли логистика тартиблари шакллантирилади», — дейилади ҳужжатда.
Украина президенти офиси раҳбари маслаҳатчиси Михаил Подоляк журналистларга Украина томони «гуманитар жиҳатлар етарлича батафсил муҳокама қилинган» бўлса-да, ўзи кутган натижага эриша олмаганини айтди.
Россия президенти ёрдамчиси Владимир Мединский музокараларда эришилган келишувларни «муҳим олға силжиш» деб атади.
Музокараларнинг учинчи раунди яқин кунларда ўтказилиши кутилмоқда, сана ҳозирча маълум қилинмаган.
28 февраль куни Россия ва Украина делегациялари Россиянинг «махсус ҳарбий операцияси» бошланганидан кейин биринчи марта Беларус ҳудудида учрашди. Учрашув Припят дарёси ҳудудида, Украина чегараси яқинидаги Гомел вилоятида бўлиб ўтди.
Музокаралар беш соатга яқин давом этди, бироқ уларнинг натижалари бўйича аниқ қарорлар қабул қилинмади.
Мавзуга оид
08:35 / 07.04.2026
Зеленский Путинга яна энергетик сулҳ таклиф қилди
08:32 / 07.04.2026
Венгрия Россия гази келадиган қувурни ҳарбий назоратга олмоқда
22:45 / 06.04.2026
Украина дрон ҳужумлари сони бўйича биринчи марта Россияни ортда қолдирди – ОАВ
21:00 / 06.04.2026