Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
The Times: Зеленскийга бир ҳафтада 3 марта суиқасд қилинди
The Times нашрининг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафтада камида учта суиқасддан омон қолган.
Фото: SERGEI SUPINSKY / AFP / GETTY IMAGES
The Times нашрининг ёзишича, Украина президенти Владимир Зеленский ўтган ҳафтада камида учта суиқасддан омон қолган.
Украина президентини ўлдириш учун Кремл томонидан қўллаб-қувватланадиган «Вагнер» хусусий ҳарбий компанияси ёлланма аскарлари ва Чеченистон махсус кучлари юборилган. Нашрнинг маълум қилишича, иккала ҳолатда ҳам суиқасд Россия Федерал хавфсизлик хизматининг Украинадаги урушга қарши ходимлари туфайли тўхтатиб қолинган.
Киевдаги суиқасдга уриниш давомида «Вагнер» ёлланма аскарлари ҳам, чеченистонлик ҳарбийлар ҳам йўқотишларга учраган.
Украинага бостириб кирган рус аскарлари Киевга яқинлаша бошлагач, Владимир Зеленский хавфсизлик нуқтаи назаридан бункерга олиб тушилган эди.
Шунингдек, Зеленский 25 февраль куни халққа мурожаатида душманлар уни «1-рақамли нишон», оиласини эса «2-рақамли нишон» деб белги қўйганини айтган.
Мавзуга оид
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026
Эрдўған Россия ва Украина музокараларини қайта бошлашга бел боғлади
19:30 / 22.04.2026
Сизранда Украина зарбаси оқибатида кўп қаватли уй подъезди қулади
13:51 / 22.04.2026