Жаҳон | 15:31 / 04.03.2022
26117
1 дақиқада ўқилади

Зеленский Украинага қарши Россиянинг деярли бутун армияси ташланганини айтди

Зеленский аввалроқ Россия президенти Владимир Путинни музокара ўтказишга чақирганди.

Фото: AP

Украина ҳудудига Россия қўшинларининг аксарият қисми киритилди. Бу ҳақда Украина президенти Владимир Зеленский айтди.

«Украина фуқаролари, душман давлатимиз ҳудудига қўшинларининг мутлақо катта қисмини киритди. Халқимизга қарши Россиянинг деярли бутун армияси ташланди, украиналикларнинг қаҳрамонларча қаршилиги тўққиз кундан буён мамлакатимизни бу ҳужумдан қутқармоқда. Украина шаҳарлари нацистлар босқинчилигидан буён бундай шафқатсизликни кўрмаганди», — деди у.

Зеленскийнинг қўшимча қилишича, душман Чернигов, Ахтирка, Мариупол, Харьковдаги инсонларни қасддан йўқ қилмоқда.

Аввалроқ у Россия президенти Владимир Путинга мурожаат қилиб, музокара ўтказишга чақирганди.

Мавзуга оид