Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Фото: Кучли шамол Самарқанд ва Қашқадарё вилоятидаги кўп қаватли биноларнинг томини учирди
Энг кўп талафот Каттақўрғон шаҳрида кузатилган. Бу ерда кучли шамол бир қанча кўп қаватли уйлар ва маъмурий биноларнинг томини учирган.
Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг хабар беришича, бугун, 2022 йил 5 март куни тонгда эсган кучли шамол натижасида айрим вилоятлардаги биноларнинг том қисми ерга тушган.
Жумладан:
- Соат 05:30да Самарқанд вилояти Каттақўрғон шаҳар “Ватанпарвар” МФЙда жойлашган тўртта кўп қаватли уйнинг тахминан 120 метр квадрат, Ўзбекистон кўчасида жойлашган стоматология биносининг 100 метр квадрат, “Дўстлик” МФЙда жойлашган кўп қаватли уйнинг 250-300 метр квадрат;
- Соат 08:10да Нукус шаҳар А.Дўсназаров кўчасида жойлашган уйнинг 350 метр квадрат;
- Қарши шаҳри 8 митти туман А.Навоий кўчасида жойлашган уйнинг 100 метр квадрат майдонида том қисмларини шамол учирган.
Қайд этилишича, воқеа жойларига ФВВнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарияти ва қутқарув бўлинмалари жалб этилиб, кучли шамол талафотларини бартараф этиш ишлари олиб борилган. Ҳодиса оқибатида ҳеч ким тан жароҳати олмаган ва ҳалок бўлмаган.
Каттақўрғон шаҳар ҳокимлиги ахборот хизматининг маълум қилишича, кучли шамол Маданият ва истироҳат боғидаги “Маданият маркази” ҳамда Гўзалкент маҳалласидаги турар жой биноларининг томини ҳам учирган. Оқибатда кўчаларда турган машиналар енгил шикастланган.
Аввалроқ Қашқадарё вилоятида содир бўлган кучли шамол юқори кучланишли электр узатиш тармоғи устунини йиқитган ва Қарши шаҳридаги бозор томини учирганди.
Мавзуга оид
10:17 / 16.07.2026
Ўзбекистонга яна жуда иссиқ ҳаво оқимлари кириб келади
09:35 / 08.07.2026
Қашқадарёда давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори фирибгарликда ушланди
18:20 / 06.07.2026
Самарқанд Марказий Осиёнинг «яшил шаҳар» намунасига айлантирилади
12:11 / 06.07.2026