Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қирғизистон Россия ва Украина ўртасидаги музокаралар учун майдон тақдим этишга тайёрлигини билдирди
Қирғизистон ташқи ишлар вазири томонларни низони давом эттиришга асло ундамаслик кераклигини айтди.
Фото: РИА Новости
Бишкек Россия ва Украина ўртасида тинчлик музокаралари ўтказилиши учун майдонча тақдим этишга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон ташқи ишлар вазири Руслан Казакбаев маълум қилди.
"Қирғизистон Россия ва Украина вакиллари ўртасида музокаралар бошланганини олқишлайди ҳамда бу йўналишдаги ҳар қандай воситачилик ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди. Зарур бўлса, майдонча тақдим этишга ва тинчлик ўрнатилиши учун саъй-ҳаракатларни амалга оширишга тайёрлигини билдиради", - деди у.
Казакбаев томонларни низони давом эттиришга асло ундамаслик кераклигини айтди.
"Бугун биз жаҳонда урушдан кейинги даврнинг мислсиз инқирози гувоҳи бўлиб турибмиз. Дунё ҳалокат бошланиши ёқасида турибди, инсоният ундан кейин тикланишига кафолат йўқ. Томонларни низони давом эттиришга асло ундамаслик керак", - деди у.
Мавзуга оид
10:28
АҚШ Россия ва Эрон нефтига берилган вақтинчалик енгилликни бекор қилмоқчи
18:39 / 23.04.2026
Қирғизистон илк марта Европа Иттифоқининг санкцияларни четлаб ўтишга қарши курашиш механизмига тушди
17:10 / 23.04.2026
Украинанинг қотил роботлари: жанг майдони энди аввалгидек эмасми?
12:03 / 23.04.2026