Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
БМТ: Европада қочқинлар инқирози Иккинчи жаҳон урушидан бери энг тез суръатларда ўсмоқда
Украинани бир ярим миллион киши тарк этган.
Уруш бошланганидан буён Украинани бир ярим миллиондан ортиқ киши тарк этган. Бу ҳақда БМТнинг қочқинлар масаласи бўйича олий комиссари Филиппо Гранди маълум қилди.
«Европада қочқинлар инқирози Иккинчи жаҳон урушидан бери энг тез суръатларда ўсиб бормоқда», — дея ёзган Гранди твиттерида.
Украиналик қочқинлар Польша, Венгрия, Руминия ва Европанинг бошқа мамлакатларига кетишмоқда.
Европа иттифоқи украинлар келаётган давлатларнинг харажатларини қоплаш мақсадида гуманитар ёрдам сифатида 500 миллион евро ажратган. Еврокомиссия раҳбари Урсула фон дер Ляйеннинг маълум қилишича, бу биринчи транш бўлади ва ёрдам ажратиш давом этади. У Украинани қўллаб-қувватлаш ҳам давом этишига ваъда қилган.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
16:47 / 10.06.2026