Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
«Ўқитувчи ўзини ўнглаб олмаса, талабада дарсни ташлаб чиқиб кетишга ирода пайдо бўлади» — Абдуқодир Тошқулов
Олий таълим вазири Абдуқодир Тошқулов Бухоро давлат университетида ўтказилган йиғилишда ОТМларда яратилган шароит ва дарс бериш сифатига танқидий тўхталиб, ректорларни яна бир бор фаолликка чақирди.
«Бугун талаба биздан нима сўраяпти? Мен деярли барча ОТМларга бориб, бирор раҳбар, бирор ўқитувчисиз учрашув ўтказяпман.
Қаранг, талабалар мендан нимани сўраяпти? Сифатли таълимни. Ахир, биз бунга мажбурмиз-ку. Шунинг учун ойлик оламиз-ку. Шунинг учун бўйинбоғ тақиб юрибмиз-ку. Шунинг учун бизни ҳозир маҳаллада ҳурмат қилишади-ку. Аввал ҳурматимиз йўқ эди-ку.
Ўқув хоналарини сўрашяпти. Талабаларга хоналар етмаяпти. Ҳозир раҳбарлар кўпроқ контингент билан кўпроқ пул топишга қизиқади. Чунки улар бино қуриб, мақтаниши керак. Таълим сифати билан эса ҳеч кимнинг иши йўқ.
Талабалар мендан устозларнинг яхши муомаласи ва муносабатини сўраяпти. Амалиёт сўраяпти. Амалиёт кам дейишяпти. Лаборатория ва ахборот ресурс маркази учун ноёб китобларни сўраяпти. Ололган китобингиздан мингта олиб келганингиз кимга керак, агар у талаба сотиб ололмайдиган китоб бўлмаса. Кеча битта бестселлер ўзбек тилига таржима бўлди, шундан 500 дона олиб келиб қўядиган мард керак.
Ахборот ресурс марказларини кўринг, охирги йилларда чиққан китоблар йўқ.
Талаба спорт зали, спорт жиҳозлари сўраяпти, мусиқа асбоби сўраяпти. Мана ректор, мана раҳбарият нима ишларни қилиб қўйиши керак.
Ҳали янги ҳафтада бўладиган йиғилишда баъзи ректорларимиз айюҳаннос солади, биз шунча иш ўрни яратамиз, цех очамиз дея. Бу ёғини қилиб қўй аввал. Ҳамма нарсани қоғозга ўраб бўладими?
У талаба эртага мактабга ишга боради-ку. Билиб қўйинг, ўқитувчи ўзини ўнглаб олмаса, талабада дарсни ташлаб чиқиб кетишга ирода пайдо бўлади. Кечирасиз, домла, бу дарсингиз тўғри келмайди, мен дарслар учун пул тўлаяпман, дейди. Чиқиб, ўқитувчини шарманда қилиб кетади», – деган вазир.
Мавзуга оид
15:23 / 01.06.2026
Самарқанддаги 4 та олийгоҳ қайта ташкил этилади
22:49 / 30.05.2026
“Армия ҳимоясидаги” педагоглар ва кичик бизнес учун солиқ ислоҳоти — ҳафта дайжести
16:49 / 30.05.2026
“Болага ҳатто ота-онанинг кучи етмаяпти” — мактаблардаги интизом ҳақида суҳбат
17:31 / 26.05.2026