Жаҳон | 20:14 / 07.03.2022
11217
1 дақиқада ўқилади

Nissan Санкт-Петербургдаги заводи фаолияти тўхтатилишини эълон қилди

Ўтган ҳафтада Toyota компаниясининг Санкт-Петербургдаги заводи ёпилганди.

Фото: РИА Новости

Nissan автоконцерни Санкт-Петербургдаги заводи фаолияти "яқин кунларда" тўхтатилишини маълум қилди.

"Россияга автомобил экспорти тўхтатилган, яқин кунларда Санкт-Петербургдаги завод ишини тўхтатиш режалаштирилган", - дейилади компания баёнотида.

Аввалроқ автоконцерн япониялик ходимларига Россияни тарк этишни буюрганди.

4 март куни Toyota компаниясининг Санкт-Петербургдаги заводи ёпилганди. Toyota 30 нафар ходими Японияга қайтганини маълум қилган.

Шунингдек, Subaru ва Mitsubishi Motors компаниялари ҳам ўз ходимларини Россиядан олиб чиқиб кетмоқда.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров

Мавзуга оид