Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Песков Россиянинг Украинага шартларини маълум қилди
Кремл вакилининг сўзларига кўра, Украина конституцияга ўзгартириш киритиши ва “бирор-бир блокка кириш даъвосидан” воз кечиши, Қримни Россияники, ДХР ва ЛХРни мустақил давлатлар деб тан олиши лозим.
Агар Киев Москванинг шартларини бажарса, Россия махсус операцияни “бир лаҳзада” тўхтатиши мумкин, деди РФ президенти матбуот котиби Дмитрий Песков.
“Уларга буларнинг бари бир лаҳзада тўхташи мумкинлиги айтилди”, - дея унинг сўзларидан иқтибос келтирган Рейтер агентлиги.
Кремл вакилининг сўзларига кўра, Украина конституцияга ўзгартириш киритиши ва “бирор-бир блокка кириш даъвосидан” воз кечиши керак.
Бундан ташқари, Украина Қримни Россияники, ДХР ва ЛХРни мустақил давлатлар деб тан олиши лозим.
“Биз Украинани демилитаризация қилишни якунлаяпмиз. Улар жанговар ҳаракатларни тўхтатишлари керак”, - деб таъкидлади у.
Мавзуга оид
10:02 / 13.06.2026
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
23:16 / 12.06.2026
Европа Иттифоқи Украина ва Молдова аъзолиги бўйича музокараларни бошлайди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026