Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Россия ҳукумати мамлакатга дўст эмас деб ҳисобланувчи давлатлар рўйхатини тасдиқлади
Рўйхатдан АҚШ ва Канада, Евроиттифоқ мамлакатлари ҳамда 20дан ортиқ давлат ва ҳудудлар ўрин олди.
Россия ҳукумати Россияга, унинг компаниялари ва фуқароларига нисбатан нодўстона ҳаракатларни амалга оширган давлатлар рўйхатини тасдиқлади.
Рўйхатга АҚШ ва Канада, Евроиттифоқ давлатлари, Буюк Британия (шунингдек, Жерси, Ангилья, Британия Виржин ороллари, Гибралтар), Украина, Черногория, Швейцария, Албания, Андорра, Исландия, Лихтенштейн, Монако, Норвегия, Сан-Марино, Шимолий Македония, Япония, Жанубий Корея, Австралия, Микронезия, Янги Зеландия, Сингапур ва Тайван киритилди.
Бу мамлакат ва ҳудудлар Россияга қарши санкциялар жорий этган ёки эълон қилинган санкцияларга қўшилган.
Россия фуқаролари ва компаниялари, мамлакатнинг ўзи ва унинг регионлари рўйхатдаги мамлакатлар кредиторлари олдидаги қарзларини рублда тўлашлари мумкин.
Қайд этилишича, Россия компанияларининг дўст бўлмаган давлатлар фирмалари билан тузиладиган барча шартномалари ҳукумат комиссияси томонидан маъқулланади.
Мавзуга оид
10:02
Украина армиясида кенг кўламли ислоҳотлар бошланди
18:11 / 12.06.2026
Uzbekistan Airways ёнилғи танқислиги туфайли Ўзбекистондан Россияга айрим парвозларни қисқартиради
17:21 / 12.06.2026
Россия–Украина урушида фронт чизиғи: ташаббус ким томонда?
09:35 / 12.06.2026