Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Тошкентда ЙПХ хизмат машинаси иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди
Тошкент шаҳрида йўл-патрул хизматига тегишли машина иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди, бир киши жароҳат олди. Бу ҳақда пойтахт ИИББ хабар бермоқда.
2022 йилнинг 4 март куни тахминан соат 23:00 ларда Яккасарой тумани Кичик ҳалқа автомобиль йўли ҳудудида хизмат олиб бораётган ЙҲХБ ЙПХ инспектори сафдор А.Раҳматов «Спарк» русумли автомаши ҳайдовчисига ҳуштак ва жезл орқали «тўхташ» ишорасини берган.
Қайд этилишича, ҳайдовчи ЙПХ инспекторининг қонуний талабларини бажармай, унинг тўхташ ишорасига амал қилмасдан ҳаракатни давом эттириб, йўл ҳаракати қоидаларини бузган, тезликни белгиланган меъёрдан ошириб, светофорнинг тақиқловчи ишорасига риоя этмаган.
ЙПХ инспектори ўзига бириктирилган «Ласетти» русумли хизмат автомашинасида «Спарк» автомашинасини кузатиб бораётган вақтда, 1995 йилда туғилган М.М. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашина билан тўқнашув содир бўлган.
Тўқнашув натижасида иккинчи «Ласетти» автомашинасининг йўловчиси, 1997 йилда туғилган Ф.А. тан жароҳатлари олиб шифохонага ётқизилган.
Билдирилишича, мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти назорати остида текширув ўтказилмоқда. Шу билан бирга, «Спарк» автомашинаси ҳайдовчисининг қаердалигини аниқлаш чоралари кўрилмоқда.
Мавзуга оид
17:56 / 30.06.2026
Тошкентда ЙТҲ оқибатида Lacetti иккига бўлиниб кетди
11:56 / 30.06.2026
Дониёр Турғунов устидан суд бошланди: автомобилни олиб қочиш моддаси айбловдан чиқарилган
16:44 / 29.06.2026
Андижонда Malibu пиёдалар йўлидан ўтаётган уч кишини уриб кетди
13:57 / 25.06.2026