Жаҳон | 23:22 / 07.03.2022
17874
1 дақиқада ўқилади

ЕИ Украина, Грузия ва Молдованинг иттифоққа аъзо бўлиш тўғрисидаги аризаларини кўриб чиқишни бошлади

Еврокомиссия бу борада расмий хулоса тайёрлайди, сўнгра ЕИнинг 27 аъзоси бу мамлакатлар бўйича ўз қарорини эълон қилади. 

Фото: Virginia Mayo/AP

Хабар қилинишича, Еврокомиссия бу борада расмий хулоса тайёрлайди, сўнгра ЕИнинг 27 аъзоси бу мамлакатлар бўйича ўз қарорини эълон қилади. 

28 феврал куни Украина президенти Владимир Зеленский мамлакатнинг ЕИга аъзо бўлиши тўғрисидаги аризани имзолаганди. 

3 март куни Грузия бош вазири Ираклий Гарибашвили Евроиттифоққа кириш тўғрисидаги аризага имзо чекди.

Грузия ва Украина ортидан Молдова ҳам ЕИга аъзо бўлиш истагини билдирди.

Дилшод Аскаров
Тайёрлаган Дилшод Аскаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид