Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурхондарёда фуқаронинг ўқишини хориждан кўчириб беришини айтиб 1 300 доллар олган шахс ушланди
У фуқаронинг Тожикистондаги ўқишини Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб, сўнг ишга жойлаб қўйишни ваъда қилган.
Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг хабар беришича, департаментнинг Сариосиё туман бўлими томонидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро К.И. фуқаро Ш.нинг ишончига кириб, 1 500 АҚШ доллари эвазига Тожикистондаги ўқишини Ўзбекистондаги ОТМга кўчириб бериш ҳамда ишга жойлаштириб қўйишни айтиб, шундан 1 300 доллар олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.
Қайд этилишича, мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Аввалроқ Сурхондарё ва Наманган вилоятларида ўқишни кўчириб беришини айтиб фирибгарлик қилган ва пора олган шахслар ушланганди.
Мавзуга оид
18:07 / 25.01.2026
Наманганда «Эшон» лақабли безори қўлга олинди
19:53 / 16.01.2026
Taftish.uz сайтининг 5 ходими қўлга олинди. Улар товламачилик ва фирибгарлик жиноятларида айбланмоқда
11:57 / 09.01.2026
Тошкентда таксичилардан пул ундирган гуруҳ қўлга олинди
15:23 / 11.11.2025